Ўзбекистон ички ишлар вазири Россияга ташриф буюрди

© Пресс служба МВД РФВладимир Колокольцев и Пулат Бобожонов обсудили вопросы сотрудничества
Владимир Колокольцев и Пулат Бобожонов обсудили вопросы сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ИИВ раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия ички ишлар органлари ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қайд этди

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов бугун Москвада Россия ички ишлар вазири полиция генерали Владимир Колокольцев билан учрашди. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Логотип INTERPOL на фасаде здания - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Интерполнинг қалбаки валюта ва ҳужжатларни аниқлаш тренингида қатнашмоқда

Россия ИИВ раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия ички ишлар органлари ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қайд этди.

Шунингдек у миграция йўналишидаги ишларни янада фаоллаштириш лозимлигини қайд этди.

"Миграция масаласи экстремизм ва терроризм каби замонавий таҳдидлар билан сезиларли даражада боғлиқ", деди Колокольцев.

Шунингдек, Россия ИИВ ўзбекистонлик мутахассисларни олий таълим дастури йўналишларида ва жиноятчиликка қарши кураш йўналишида малака ошириш курсларида ўқитишни давом эттиришга тайёрлиги билдирилди.

Янгиликлар лентаси
0