19:51 22 Ноябр 2017
Эфир
Вид на улицу Гран Виа и здание Эдифисио Метрополис в Мадриде

Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Испанияга боради

© Sputnik/ Алексей Филиппов
Жамият
Ҳавола олиш
155 0 0

Ташриф доирасида иқтисодиёт, саноат ва транспорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. 12-15-ноябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Испания Қироллигида бўлади, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф дастурига биноан Испания Сенати, Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазирлиги, Иқтисодиёт, саноат ва рақобат вазирлиги ҳамда Савдо палатаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Ўзбекистон-Испания бизнес-форумида ва бошқа биргаликдаги тадбирларда иштирок этади ва қиролликнинг етакчи компаниялари вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказади.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, саноат ва транспорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Асосий мавзулар