19:49 22 Ноябр 2017
Эфир
С 6 по 7 ноября 2017 года первый заместитель министра по чрезвычайным ситуациям полковник К.Арипов посетил города Берлин, Бонн (Германия)

Ўзбекистон ФВВ раҳбарияти тажриба ўрганиш мақсадида Германияга ташриф буюрди

© МЧС Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
89 0 0

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов Берлин ва Бонн шаҳарларидаги Германия ИИВ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва олдини олиш департаменти ҳамда фавқулодда вазиятларда техник ёрдам агентлиги иш фаолияти билан танишди

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов ўз йўналиши бўйича хорижий давлат тажрибасини ўрганиш мақсадида Германияга ташриф буюрди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Ташриф давомида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биринчи ўринбосари Комилжон Арипов Берлин шаҳридаги Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш Департаменти, Аҳолини муҳофаза қилиш ва табиий офатларда ёрдам кўрсатиш Федерал идораси ҳамда Бонн шаҳридаги Фавқулодда вазиятларда техник ёрдам кўрсатиш Федерал агентлиги фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўтказилган учрашувлар давомида, Германия ва Ўзбекистондаги фуқаро муҳофазасини таъминлаш тадбирларини ташкил қилиш тизими борасида тажрибалар алмашилди.

Шунингдек, Германиянинг тегишли идоралари билан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида таклифлар муҳокама қилинди.

Асосий мавзулар