19:49 22 Ноябр 2017
Эфир
Метро в Ташкенте

Ўзбекистонда метро йўлкира ҳақи арзонлаши тўғрисидаги маълумот рад этилди

© Facebook
Жамият
Ҳавола олиш
45510

Тошкент метрополитени томонидан йўлкира ҳақи арзонлаши тўғрисида маълумотни расмий равишда рад этди

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси таркибига кирувчи Тошкент метрополитени томонидан йўлкира ҳақи арзонлаши тўғрисидаги маълумотни расмий равишда рад этди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Компания маълумотига кўра, айрим маҳаллий ОАВ вакиллари метродаги имтиёзларни нотўғри талқин қилишган. Жумладан, Халқаро Пресс-клуб йиғилишида йўловчи карточкалар бўйича айтилган имтиёзларни журналистлар йўлкира ҳақи арзонлаши сифатида нотўғри қабул қилишган.

"2016 йил 1 октябрдан метрода янги ойлик йўловчи карточкалари жорий этилганди. Бир дона ойлик йўл карточкасида 180 марталик йўл чипталари, 23 фоизлик чегирмага эга. Бошқача қилиб айтганда, ойлик йўл карточка эгалари ўтган йили жорий этилган 23 фоизлик чегирма ҳозирги кунда йўлкиранинг — 1200 сўмни ташкил қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ойлик йўл карточка эгаси бир мартали йўлкира ҳақи 924 сўмга тўғри келади. Бундан ташқари, жорий йил 15 мартдан бошлаб пенсионерлар метрода ҳар куни соат 10-00 дан 16-00гача бепул юришлари мумкин", — дейилган компания томонидан.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими татбиқ этилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки босқичида Мустаққиллик майдони метро бекати тест синовлари тариқасида махсус турникет ва бир марталик чипта сотувчи автоматлар билан жиҳозланди. Шунингдек, барча бекатларни метал қидириш ускуналари билан жиҳозлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

Бугунги кунда метрополитен 3 та чизиғдан иборат бўлиб, жами 29 бекатни ўз ичига олади. Уларнинг умумий узунлиги 39,2 кмни ташкил қилади. 2017-2021 йилларга мўлжалланган метро қурилиш лойиҳа беш босқичда амалга оширилади.

Юнусобод туманида икки бекат қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Шунингдек, Сергели туманида янги "енгил" метро йўли барпо этилмоқда. Ушбу йўл 6 та бекатдан иборат бўлади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ер усти халқа метро линиясини барпо этиш бўйича ишлари изчил давом эттирилмоқда. Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро йўналишининг 50,5 километри баландлиги 6 метрлик эстакадалар орқали ўтказилади, 1,6 километри эса ер устида қурилади.

Асосий мавзулар