04:21 22 Ноябр 2017
Эфир
Во время службы в мечети. Архивное фото

Ўзбекистонда Қуръонни ўрганиш бўйича пуллик ўқув курслар очилади

© Sputnik/ Саид Царнаев
Жамият
Ҳавола олиш
26610

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳокимиятлар билан ҳамкорликда жойларда Қуръон ва араб тилини ўрганиш бўйича пуллик курслар ташкил қилади

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда Қуръо ва араб тилини ўрганиш бўйича пуллик ўқув курслар очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 13 ноябрдаги буйруғида айтилган. "UzNews" хабарига асосан.

Ҳужжатда қайд этилишича, курс 1 декабрдан бошланиб, 6 ой давом этади.

Ўқиш нархи 1,5 миллион сўмни ташкил қилади.

Бундан ташқари, битта ўқув гуруҳида одамлар сони 15 нафардан ошмаслиги кераклиги белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуманда сўзлаган нутқида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ёшларга илм-маърифат, ислом динининг асл қадриятларини етказиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтганди.

"Ушбу ташаббусларни Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари қўллаб-қувватлагани ёшлар ўртасида радикал қарашлар тарқалишининг олдини олиш, тўғри йўлдан адашганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва уларни соғлом ҳаётга қайтаришга тайёрлигимизнинг амалдаги яққол ифодаси сифатида намоён бўлади.

Бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатмоқдаки, биринчи галда ёшларни илм-маърифатга ўргатиш, уларга ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, ислом маданиятининг асл қадриятларини етказиш экстремизмга қарши курашишнинг энг самарали воситаси ҳисобланади.

Бу борада биз Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишга қарор қилдик", — қайд этди Мирзиёев.

Асосий мавзулар