19:49 22 Ноябр 2017
Эфир
Газовый счетчик

Хусусий операторлар газ таъминоти билан шуғулланмайдиган бўлди

© Sputnik/ Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
615 0 0

Илгари синов лойиҳаси доирасида хусусий операторлар газ таъминоти бўйича туман (шаҳар) филиаллари ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ билан таъминлаш объектларини бошқаришлари мумкин эди

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ўз кучини йўқотди.

Илгари синов лойиҳаси доирасида хусусий операторлар газ таъминоти бўйича туман (шаҳар) филиаллари ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ билан таъминлаш объектларини бошқаришлари мумкин эди.

Ўзбекистон президентининг 13 ноябрдаги қарорига кўра, 2017 йил 20 апрелдаги "Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор ўз кучини йўқотди.

Президент қарорига мувофиқ, электр энергияси ва газ назорати ҳамда ҳисоб-китобини автоматлаштирилган тизимини янада жорий этиш учун 2 миллион дона электр ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техник воситалар сотиб олинади.

Асосий мавзулар