04:19 22 Ноябр 2017
Эфир
Площадь Жандарменмаркт в Берлине

Германия Ўзбекистон бозорига инвестиция киритишга тайёр

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Жамият
Ҳавола олиш
61510

Немис экспертлари Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш юқори суръатда бораётганлиги боис германиялик бизнесменларда қизиқиш уйғотганлигини қайд этишмоқда

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Германия иқтисодиётининг шарқий қўмитаси аҳолиси 30 миллиондан ортиқ бўлган Ўзбекистон немис инвесторлари учун анча истиқболли бозор эканлигини маълум қилди.

"Марказий Осиё мамлакати 2016 йил кузида раҳбарият алмашганидан сўнг ислоҳотлар йўлидан бормоқда ва Жаҳон банкининг Doing Business Report 2018 ҳисоботида энг яхши мамлакатлар ўнлигига кирди", — дейилади қўмита хабарида.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, немис экспертлари республикада иқтисодий ўсиш юқори суръатда бораётганлиги боис германиялик бизнесменларда қизиқиш уйғотганлигини қайд этишмоқда.

Германия иқтисодиётининг шарқий қўмитаси бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи арафасида Ўзбекистонга оид махсус мақола эълон қилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, "KfV" Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради.

Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар