04:20 22 Ноябр 2017
Эфир
Символы закона и правосудия

Юридик хизматлардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги дастур жорий этилди

© fotolia
Жамият
Ҳавола олиш
163 0 0

Бўш иш ўринлар рўйхати Адлия вазирлиги расмий сайтида янгилаб борилади

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда юридик хизматлардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базаси яратилди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Адлия вазирлигига давлат тузилмаларида юридик хизмат ходимлари бўш ўринлари ҳақда ягона базасини яратиш тўғрисида топшириқ берганди.

Бўш иш ўринлар рўйхати Адлия вазирлиги расмий сайтида янгилаб борилади.

Мазкур дастурда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларида фаолият юритаётган 3 мингдан ортиқ ходимлар тўғрисида шахсий маълумотлар, уларнинг аттестациядан ўтганлиги ва малака оширганлиги ҳамда мартаба даражаларига эга эканлиги ҳамда вакант жойлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

Бугунги кунда Адлия вазирлиги сайтида Наманган вилояти адлия бошқармаси бўш иш ўринларига танлов ўтказилиши ҳақида эълон жойлаштирилган.

Асосий мавзулар