Табиий газ ва электр нархи 1 апрелдан ошади

Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамасинин қарорига асосан Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб табиий газ ва электр нархи 1,1 ва 1,12 баробар ошади.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 ноябрда эълон қилинган 913-сонли қарорига асосан келаси йилнинг 1 апрелидан бошлаб табиий газ ва электр нархи ошади.

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, табиий газнинг чакана нархи 1,1 баравар, электр энергияси нархи 1,12 баравар оширилсин”, — дейилган қарорда.

Ундан ташқари ушбу қарорда 2017 йилнинг 15 ноябридан бошлаб бензин, дизтопливо, авиация керосини, мазут ва мотор мойлари нархи ошиши ҳам кўрсатиб ўтилган.

Топливораздаточная колонка на автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Расман: Ўзбекистонда бензин нархи кўтарилди

Хусусан, ёнилғи чакана нархлари қуйидагича белгиланган: Аи-80 маркали автобензини – 3800 сўм, Аи-91 маркали автобензини – 4300 сўм, Дизел ёнилғиси – 4100 сўм, ЭКО дизел ёнилғиси – 4200 сўм миқдорида белигандан.

Айрим нефт маҳсулотларининг улгуржи нархлари қуйидагича белгиланган: Авиция керосини – 4450 минг сўм/тонна, битум – 2300 минг сўм/тонна, мазут – 2400 минг сўм /тонна, мотор мойи 4800 минг сўм/тонна, саноат мойлари – 3400 минг сўм/тонна.

Шу билан бир вақтда Вазирлар Маҳкамаси қарорида автобензинлар ва авиация керосини АЁҚШлар ва аэропортлардаги ЁҚШлар орқали эркин тижорат нархларида сотилиши қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0