19:51 22 Ноябр 2017
Эфир
Электромобиль Smart

Келажак транспорти: Ўзбекистонда электромобил савдо хизмати пайдо бўлди

JEAN-CHRISTOPHE VERHAEGEN / AFP
Жамият
Ҳавола олиш
132330

Ecars интернет сайтида ўндан ортиқ электромобил моделлари ҳавола этилган. Ушбу сайтда машина ишлаб чиқарилган йили, босиб ўтган масофаси, кузов ва салон ранги билан танишиш мумкин

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда электромобилларни савдо — Ecars интернет хизмати пайдо бўлди. Nuz.uz интернет нашри хабарига асосан.

Энди Ecars интернет сайти орқали электромобил нархлари, техник хусусиятлари билан танишиш мумкин. Шунингдек, анкетани тўлдириб, машинага буюртма бериш имконияти мавжуд.

Ecars интернет сайтида ўндан ортиқ электромобил моделлари ҳавола этилган. Ушбу сайт орқали машина ишлаб чиқарилган йили, босиб ўтган масофа, кузов ва салон ранги билан танишиш мумкин.

Таъкидлаб ўтиш керакки, сайтда сотувга асосан АҚШда ишлаб чиқарилган ва аввал фойдаланилган автомашиналар қўйилган. Машиналар компания ходими томонидан савдо аукционида сотиб олинади ва сув транспортида Владивосток шаҳрига етказилади. У ердан темир йўл орқали Ўзбекистонга келтирилади.

Машина эгаларига машина буюртма қилинган кундан бошлаб, 55 кун ичида етказилади.

"Электромобиллар — бу келажак транспортидир. Машина тежамкор, экологик тоза ва жуда қулай. Уларга талаб бор, шунинг учун биз махсус сайт очдик. Сайтда қизиқувчилар керакли маълумотлар билан танишиб, ёққан автомашинани танлаб, буюртма бериши мумкин. Бошида биз аввал фойдаланилган машиналарни сотишга қарор қилдик. Чунки бугунги кунда янги автомашинанинг нархи божхона тўловлари билан бирга ҳисобланганда, машина умумий нархининг 56 фоизини ташкил қилади, бу жуда қиммат", — деб изоҳ берилди компания томонидан.

2060 йилга келиб жаҳон автопарки ҳажмида электромобилларнинг улуши 65 фоизни ташкил қилади.

"2060 йилга келиб жаҳонда 65 фоизгача электр автомобилларидан фойдаланилади деган тахминлар бор", — дейди IHS Markit раиси ўринбосари Дэниел Ергин.

2025 йилда 2016 йилдаги кўрсаткич билан солиштирганда, бутун дунёда йўловчи электромобилларни сотилиши 14,2 миллион машина ёки 6 бараварга ортади. Бу ўз навбатида Wood Mackenzie компанияси етакчи тадқиқотчиси Шон Мулшоу тахминига кўра, электромобиллар кўпайиши электр қувватлагичларда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган — никелнинг тақчиллигига олиб келиши мумкин.

"Электромобиллар сони кўпайиши борасидаги таҳминлар жуда фарқланади. Wood Mackenzie башоратларига қараганда, электромобиллар сотуви 2016 йилда 2,4 миллионга етса, 2025 йилда эса бу кўрсаткич 14,2 миллионгача кўпайиши мумкин. Аккумуляторлар қуввати — 26 гигаватт/соат дан 215 гигаватт-соатга ортади. Бу қувватдаги кўплаб батареялар ўз таркибига никелни қамраб олади", — дейилган "A demanding supply problem for nickel" мақолада.

Электромобил — бу бир ёки бир нечта электр двигателлар (энергия манбаалари таъминлови асосида) ёрдамида ҳаракатга келтириладиган автомобилдир (ички ёнув двигатели эмас).

Электромобилларни ички ёнув двигатели автомашиналар, шунингдек электр энергия ёрдамида ҳаракатланувчи троллейбус ва трамвайлардан фарқлаш керак.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил июль ойида Ўзбекистонга швейцариялик сайёҳлар "мўжиза машинаси" — Tesla электромобиллида етиб келишганди.

Асосий мавзулар