19:50 22 Ноябр 2017
Эфир
Сегодня работники прокуратуры впервые отмечают свой праздник

Ўзбекистон Бош прокуратурасида лавозимий тайинловлар амалга оширилди

© Nuz.uz
Жамият
Ҳавола олиш
147602

Ўзбекистон президентининг фармонларига асосан, бош прокурор ўринбосарлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг бошлиғи тайинланди

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратурасида лавозимий тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги фармонларига асосан, Самадов Салом Исматович ва Таджиев Эркабай Аминович Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Игамов Джахонгир Хусанович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Асосий мавзулар