04:21 22 Ноябр 2017
Эфир
Здание компании Siemens

Ўзбекистон ва "Сименс" қатор соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

© Sputnik/ Владимир Сергеев
Жамият
Ҳавола олиш
275 0 0

Ўзбекистон ҳукумати ва "Сименс" саноат, шаҳар инфраструктураси, энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳаларини модернизация қилиш бўйича қатор шартномалар имзолади

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Мюнхенда "Сименс" компанияси билан турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда "Сименс" матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, томонлар "Хавфсиз шаҳар" концепциясини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон шаҳар инфраструктураси ва транспорт хўжалиги объектларида ёнғин хавфсизлиги, эвакуация тизимларида комплекс ечимларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилинади. Шунингдек, электр тармоқлари модернизациясида "ақлли тармоқлар" (Smart Grid) технологиясидан фойдаланилади.

Бундан ташқари, "Сименс" " UNGM-DR сервис маркази" қўшма корхонаси ходимлари малакасини ошириш билан шуғулланади. Ҳозирда қўшма корхонада Ўзбекистоннинг нефть-газ, кимё ва нефть-кимё соҳаларида ишлатиладиган ускуналар таъмирланади ва диагностика қилинади.

Яна бир ҳужжат Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Сименс Соғлиқни сақлаш" компанияси ўртасида имзоланди. Томонлар тиббиёт, фан ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш йўналишида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутишмоқда. Хусусан, республикада онкология, кардиохирургия, нейрохирургия ва травматология соҳаларида қўшма клиника ташкил этилади.

Асосий мавзулар