14:55 17 Декабр 2017
Эфир
Новый сайт министерства обороны Узбекистана

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ўз сайтини ишга туширди

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
19610

Ҳозирча синов режимида ишлаётган сайтда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тарихи билан ҳам танишиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ўз сайтини ишга туширди. Сайт орқали вазирлик фаолияти билан боғлиқ янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин.

Сайтда вазирлик раҳбарияти, бўш иш ўринлари, вазирлик тизимидаги олий таълим муассасалари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

Бундан ташқари, сайтда ҳарбийлар ҳаёти билан боғлиқ фото ва видеолавҳалар ҳам жойлаштирилган.

Ҳозирча синов режимида ишлаётган сайтда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тарихи билан ҳам танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлиги давлат органлари очиқлиги индексида шу йилнинг 1 ҳолатига кўра рўйхатда охирги ўринлардан бирини эгаллаганди.

Асосий мавзулар