03:39 14 Декабр 2017
Эфир
Студенты в аудитории

Ўзбекистонда Афғонистон фуқаролари таълим олади

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
28920

Афғонистон буюртмаларига кўра гуманитар, педагогика ва муҳандис-техник таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ташкил этилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. Янги марказ Сурхондарё вилояти Термез туманидаги Янгиариқ қишлоқ хўжалиги коллежи биносида жойлашади. Марказда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари асосида афғонистонлик мутахассислари тайёрланади.

Афғонистон буюртмаларига кўра гуманитар, педагогика ва муҳандис-техник таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади. Марказда таълим кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади. Марказга республика таълим муассасаларидан ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида жалб қилинади.

Афғонистон фуқаролари ўқиш учун тўлов Ўзбекистон таълим муассасаларида чет эл фуқаролари учун назарда тутилган таълим қийматининг 50 фоиз миқдорида Афғонистон маблағлари ҳисобидан тўланади, тўловнинг қолган қисми "Ўзбекистон темир йўллари" жамияти маблағлари ҳисобидан қопланади.

Марказ битирувчиларига ўқишни тамомлаганлиги тўғрисида давлат намунасидаги тегишли ҳужжат берилади. Қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига эса сертификатлар берилади.

Марказнинг бино ва иншоотлари асосий турдаги компьютер ва мультимедиа техникаси, синхрон таржима аппаратураси, видеокузатув ускуналари, мебел билан жиҳозланади. Марказнинг талабалар шаҳарчаси ташкил қилиниб, унда талабаларинг алоҳида яшаш жойлари, тиббий хизмат пунктлари, ошхоналар, кир ювиш хоналари, кундалик фойдаланиш учун маҳсулотлар чакана савдо дўконлари бўлади.

Ташқи ишлар вазирлиги ўқиш учун келган Афғонистон фуқароларнинг кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан расмийлаштирилади. Шу билан бирга, ҳар бир талабага кўп марталик визалар берилади, шунингдек давлат божларини ундирмасдан вақтинчалик яшаш жойига прописка қилинади.

Асосий мавзулар