13:01 24 Январ 2018
Эфир
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Абдулазиз Камилов "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотланди

© Flickr/ European External Action Service
Жамият
Ҳавола олиш
27300

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонламоқда

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотланди. Юксак давлат мукофотини Олий Мажлис Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев ва Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Умар Исмоиловлар топширдилар.

"Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, Ўзбекистон манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилиш ва илгари суришдаги кўп йиллик самарали меҳнати ва 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ТИВ раҳбарини юқори давлат нишони билан мукофотлади", дейилади вазирлик хабарида.

Абдулазиз Ҳафизович Камилов 1947 йил 16 ноябрда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган.

СССР Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясини тамомлаган. Тарих фанлари номзоди илмий даражасига эга.

Фаолияти давомида СССРнинг Ливандаги элчихонаси атташеси, Суриядаги элчихонаси 2-котиби, СССР Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ бўлимининг ходими, Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори, Ўзбекистон президентининг ташқи-сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

2012 йил январдан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири.

"Меҳнат шуҳрати", "Дўстлик", "Ўзбекистон белгиси" ва "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил" давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Асосий мавзулар