14:58 17 Декабр 2017
Эфир
На одном из ташкентских базаров

Тошкент бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг чекланган нархлари белгиланди

© Новости Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
98740

Потребитель.уз маҳсулотлар кўрсатилган нархлардан қиммат сотилаётган ҳолатга гувоҳ бўлган фуқаролардан дарҳол бу ҳақда хабар беришларини сўрамоқда

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Тошкент бозорларида маҳсулотларнинг айрим турларига чекланган нархлар ўрнатилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Рўйхат Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳамда мутасадди қўмита ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан имзоланган. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Потребитель.уз жамиятига ушбу ҳужжат нусхасини жўнатган.

Ҳужжатга мувофиқ, бозорда картошканинг 1 килоси нархи 3 минг, пиёзнинг нархи 2 минг, сабзи нархи 1,5 минг, гуруч нархи 3600 (аланга) ва 6500 (лазер) сўмдан ошмаслиги лозим.

Мол гўштининг максимал нархи – 33 минг, қўй гўштиники 34 минг, товуқ гўштининг 1 килоси 18 минг сўм қилиб белгиланган. Сазан, оқ амур балиқларининг килоси 15 минг, ола-була толстолобик – 13 минг, толстолобик 8 минг сўмдан ошмаслиги керак. Тухумнинг бир донаси 500 сўмдан ортиққа сотилмаслиги лозим.

Шу муносабат билан Потребитель.уз маҳсулотлар ушбу ҳужжатда кўрсатилган нархлардан қиммат сотилаётган ҳолатга гувоҳ бўлган фуқаролардан дарҳол бу ҳақда хабар беришларини сўрамоқда.

Асосий мавзулар