Ўзбекистон ҳукумати 1 январдан сув таъминоти учун янгиланган тарифларни жорий этади

© Sputnik / Владимир Смирнов / Медиабанкка ўтишСантехник устанавливает счетчик на воду
Сантехник устанавливает счетчик на воду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар бир куба метр совуқ сув учун 500 сўм тўланади

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқумати 2018 йил 1 январдан совуқ сув ва сув чиқариш хизматлари учун янгиланган тарифларни жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Сезонное отключение горячей воды - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аҳоли сув учун олдиндан 100 фоиз тўлов қилади

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун янгиланган тарифларни жорий қилиш ҳақида Молия вазирлигига топшириқ берди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари Молия вазирлигига водопровод-канализация хўжалиги ташкилотларининг рентабеллигини таъминловчи қулай тарифларни белгилаш механизмларини назарда тутган ҳолда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тарифларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.

Таъкидлаб ўтамиз, бугунги кунда Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар ҳисоблагич асосида бир куба метр совуқ сув учун 500 сўм тўлашмоқда.

Ҳисоблагичсиз бўлган ҳолатларда эса тўлов бошқа усулда ҳисобланади. Жумладан, хонадонда истиқомат қилувчи ҳар бир одамдан 5459 сўм 85 тийин (1 июлдан 31 июлгача) ва 5979 сўм 31 тийин (1 августдан) тўланади. Шахсий уй эгалари канализация учун 1 куба метр сув учун 345 сўм, канализация бўлмаган ҳолатларда эса 190 сўм тўланади.

Табиий газ ва электр нархи 1 апрелдан ошади
Ушбу соҳада тўпланиб қолган тизимли муаммо ва камчиликлар дебитор қарздорликни камайтиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлашга ва тармоқнинг янада ривожланишига тўсиқ бўлмоқда.

Экспертлар фикрига кўра, бугунги кунда водопровод-канализация хўжалиги ташкилотларининг электр энергияси учун қарздорлиги юқори даражада қолмоқда. 2017 йил 9 ойининг ўзида қарздорлик миқдори яна 43,2 миллиард сўмга ортиб, жами 276,1 миллиард сўмни ташкил қилди.

Тизимда модернизация учун ниҳояда маблағ етишмаяпти. Водопровод ва канализация тармоқлари, сув таъминоти объектларининг эскирганлиги, кўпчилигидан қирқ йилдан ортиқ фойдаланилиши, шунингдек, уларни янгилаш ва модернизация қилиш суръатининг пастлиги, айниқса, жойларда кўплаб исрофгарчилик ва аварияларга, сувни етказишда йўқотиш ҳамда узилишларга олиб келмоқда. Сув таъминот объектларининг ачинарли аҳволи туфайли 40 фоизгача сув йўқотилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0