Тошкентдаги уйлардан бирида ноёб йиртқич қушлар борлиги аниқланди

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишСокол сапсан в зоопитомнике
Сокол сапсан в зоопитомнике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қушлар экология қўмитаси ходимлари томонидан аниқланган йиртқич қушлар олиб қўйилиб, вақтинча махсус қўриқланадиган жойга жойлаштирилди. Суд қарори қабул қилингандан сўнг йиртқич қушлар табиат бағрига қўйиб юборилади

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар Сергели туманидаги уйлардан бирида биоинспекция ходимлари томонидан Қизил китобга киритилган йиртқич қушлар борлиги аниқланди, деб хабар қилди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Омборхона томини ёпиш учун 54 туп ноёб Зарафшон арчасига болта урган мудир қўлга тушди

Тадбир давомида жами 14 та йиртқич қушлар: лочин, балабан, сапсан, бургут, уккилар, қарчиғай борлиги аниқланди.

Ушбу йиртиқ қушларни сақлаган шахсда тегишли рухсатномалар бўлмаган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан тезкор-қидирув тадбирлар амалга оширилмоқда. Қушлар биоинспекцияси ходимлари томонидан аниқланган қушлар олиб қўйилиб, махсус қўриқланалиган жойга вақтинчалик жойлаштирилди.

Суд қарори қабул қилингандан сўнг йиртқич қушлар табиат бағрига қўйиб юборилади.

Янгиликлар лентаси
0