Ҳаммаси ўзбек паловидан бошланади ёки ўзбекларнинг бағрикенглиги ҳақида

© SputnikРаздача плова на празднике узбекской культуры в Малаховке
Раздача плова на празднике узбекской культуры в Малаховке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва вилоятида жойлашган Малаховка туманида якшанба куни ўзбек маданияти куни бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ўзбек, рус, арман ва бошқа миллат вакиллари меҳмон қилинди

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. 19 ноябрь куни Москва вилоятининг Малаховка туманидаги "Союз" номли маданият марказида Ўзбекистон маданияти куни бўлиб ўтди.

Кремль саройида ўзбек маданияти кунларининг очилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекча мусиқа остида бутун Кремль саройи рақсга тушди

Тадбирда туман фаоллари, кўплаб меҳмонлар, турли ОАВ вакиллари, шунингдек, маданият ва санъат арбоблари қатнашдилар.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон маданияти кунини ўтказиш фикри кутилмаганда туғилган. Тадбир "Сайёр чойхона" лойиҳаси асосчиси Алишер Халилов томонидан ташкил қилинган.

Алишер Халиловга меҳнат муҳожирларидан бири қўнғироқ қилиб, ушбу тадбирни ўтказишни таклиф қилган экан.

"У 50 та порция паловга пули борлигини айтди. Лекин ушбу таклифдан тўлқиланганлар қўлдан келганча ёрдам бера бошладилар. Кимдир озиқ-овқат, кимдир эсдалик совғалар, кимдир шу паловни тайёрлаш учун етиб келди. Натижада мана шундай ажойиб тадбир ташкил этилди", — деди Алишер Халилов.

© SputnikПовар Алишер Халилов на празднике узбекской культуры в Малаховке
Повар Алишер Халилов на празднике узбекской культуры в Малаховке - Sputnik Ўзбекистон
Повар Алишер Халилов на празднике узбекской культуры в Малаховке

Тадбир бошида меҳмонлар рассом Адхам Инамовнинг "Эртакли Шарқ" кўргазмасини томоша қилдилар, ошпазлар, шу жумладан Алишер Халилов эса катта қозонда ош дамлаш билан машғул бўлди. Учта катта қозонда уч хил паловнинг — гўштли, мевали, қўзиқоринли турлари тайёрланди.

Юлдузли меҳмонлар ва дўстлар

Ушбу тадбирга Юлдузлар шаҳарчасидан Россия қаҳрамони космонавт Солижон Шарипов, композитор ва қўшиқчи Владимир Михайлов, қўшиқчи ва режиссёр Ихтиандр Қодиров, композитор ва мусиқачи Леонид Юсупов, қўшиқчи Наталья Нурмухамедова, режиссёр Юсуф Розиқов ҳамда унинг ёш ҳамкасби Алексадр Новиков-Янгинов ташриф буюришди.

Бу каби тадбирларни кўпроқ ўтказиш керакли ҳақида космонавт Солижон Шарипов ҳам айтиб ўтди.

"Яқинда Кремл саройида — юқори даражада ташкил этилган Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтди. Ушбу ажойиб маданий тадбир кўплаб меҳмонларни тўпланди. Демак, одамларга бу жуда қизиқ. Россияда кўплаб ўзбекистонликлар бор. Улар учрашишади, ватанини эслашади. Ватандошларимиз миллий ашулаларни тинглашни хоҳлайди. Бу каби тадбирлар она ватанни эслатади", — деб таъкидлади Солижон Шарипов.

© SputnikДень узбекской культуры в Малаховке
День узбекской культуры в Малаховке - Sputnik Ўзбекистон
День узбекской культуры в Малаховке

Ушбу тадбирда режиссер Александ Новиков-Янгиновга ҳам жуда катта таассурот қолдирди. "Мен ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим, кўзимга ёш келгандай бўлди, ташкилотчиларга жуда катта раҳмат", — деди у.

Концерт-открытие дней узбекской культуры в России в Государственном Кремлевском Дворце - Sputnik Ўзбекистон
Кремл саройидаги кўзёшлар, барчани ўйнатган Гулсанам ва "Лазги" ҳамда ўзбек қуёши

Байрамона кайфият

Концертда қўшиқчилар ўз ашулалари билан меҳмонларни хушнуд этишди. Меҳмонлар хаёлан Ўзбекистоннинг Шахрисабз, Фарғона, Тошкент шаҳарларига саёҳат қилиб келдилар. Қўшиқчи Ихтиандр Қодиров Ялла гуруҳининг "Учқудуқ" ва "Чойхона" тароналарини куйлаганида, залда гулдурос қарсаклар ва олқишлар жаранглади.

Ўзига "Мастер" деган тахаллусни олган мусиқачи Владимир Михайлов ҳам замонавий ашулалари билан меҳмонларни хушнуд қилди.

Концерт якунида режиссёр Александ Новиков-Янгинов янги — "Юлдузлар " номли фильм устида ишлаётганини маълум қилди. Меҳмонларга ушбу фильмдан қисқа танишув лавҳалари намойиш қилинди. Фильм бош қаҳрамон ролини россиялик актер Виктор Сухоруков ўйнаган. Ушбу картина келгуси йилда катта экранларга чиқарилиши кутилмоқда.

© SputnikПевец, режиссер и продюсер Ихтиандр Кадиров
Певец, режиссер и продюсер Ихтиандр Кадиров - Sputnik Ўзбекистон
Певец, режиссер и продюсер Ихтиандр Кадиров

Концертдан сўнг меҳмонлар ҳақиқий ўзбек палови билан сийландилар.

Меҳмонлар кўплигига қарамасдан палов ҳаммага етди. Ҳар бир меҳмон ўзи истаган таомни таътиб кўрди. Паловдан ташқари меҳмонларга асал ва турфа хил пишлоқлар ҳам улашилди.

Тадбир якунида ўзбек маданиятини тарғибот қилишда алоҳида ўрнак кўрсатган фаолларга фаҳрий ёрлиқлар топширилди.

Янгиликлар лентаси
0