Ўзбекистонда 2018 йилда аналог шаклдаги телеэшиттиришлар тўхтатилади

© Sputnik / AlexTikhomirovСтудия вещания телеканала "Россия" на страны ближнего зарубежья
Студия вещания телеканала Россия на страны ближнего зарубежья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда рақамли телешиттиришларга ўтилиши муносабати билан 2018 йилда аналог телеэшиттиришлар босқичма-босқич тўхтатилади

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш жадвали (танишиш учун ёзув устига босинг) тасдиқланган бўлиб унга кўра, 2018 йил 15 январидан 5 декабрига қадар республика бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Продажа плазменных телевизоров - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2018 йил якунида рақамли телеузатишга тўлиқ ўтади

Рақамли телевидениенинг аналог телевидениедан фарқи, бу аввало тасвир сифатида кўзга яққол ташланади. Чунки тасвирни узатиш ҳамда қабул қилиш жараёнида рақамли қайта ишланиши янада юқори сифатга эришиш имконини беради. Илгари уйдаги телевизор жуда кам ҳолатларда аъло даражада кўрсатарди, экрандаги тасвирлар жимирлашиб, турли ташқи таъсирлар кузатиларди, тасвир тез-тез йўқолиб қолар эди. Янги шаклдаги телевидениеда эса ташқи таъсирлар сезиларли даражада камайиб, тасвирнинг равшанлигига эришилган. Тасвир ва товуш ғоят тиниқ, ранглар ёрқин ва тасвирда ҳар бир детал аниқ акс этади.

Қарорга кўра, "Маҳалла" хайрия жамоат фондини жалб этган ҳолда аҳолига, шу жумладан аҳолининг кам таъминланган қатламларига ва пенсионерларга, рақамли телеэшиттиришларни қабул қилувчи телевизорлар, тюнерлар ва бошқа қурилмаларни харид қилиш учун имтиёзли истеъмол кредитлари берилишини кенгайтириш тавсия этилган.

Рақамли телевидениенинг жорий қилиниши республика бўйлаб янада кўпроқ теледастурларни намойиш этиш имконини беради. Аналогли ТВда битта узаткич битта теледастурни узатиб берарди. Табийки, 12 та теледастурни узатиш учун 12та узаткич ўрнатиш керак бўларди. Бу эса радиочастота каналлари етишмаслиги сабабли имконсиз эди. Рақамли телевидениеда битта узаткич орқали узатиладиган телеканаллар сонини 12 — 18 тагача етказиш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0