Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

© WikipediaВице-премьер Казахстана Аскар Мамин
Вице-премьер Казахстана  Аскар Мамин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон делегацияси икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари ишчи йиғилишида ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган қўшма тадбирларда иштирок этади

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Тошкентга Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Аскар Мамин бошчилигида делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда", — дейилади хабарда.

Шунингдек, Қозоғистон делегацияси икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари ишчи йиғилишида ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган қўшма тадбирларда иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0