Ўзбекистон президентининг Кореяга ташрифи давомида 60дан ортиқ ҳужжат имзоланди

© Sputnik / Алексей ПановОбмен папками с документами
Обмен папками с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнот ва бошқа ҳужжатларни имзоладилар

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи давомида 60дан ортиқ ҳужжат имзоланди, деб хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар", — дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея Ўзбекистонга 500 миллион доллар сармоя йўналтиради

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини бошқариш вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирликлари ўртасида Ўзбекистонда Миллий электрон савдо платформасини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик битими, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро меморандум, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Корея Стратегия ва молия вазирлиги ўртасида Билимлар алмашинув дастури бўйича Англашув меморандуми, 2018-2020 йилларда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси кредитлари бўйича ҳукуматлараро ҳадли келишув ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди билан Корея экспорт-импорт банки ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида келишув каби ҳужжатлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг Корея Республикасига ташрифи 25 ноябргача давом этади.

Янгиликлар лентаси
0