Uzbekistan airways Таиланд ва Малайзияга қўшимча қатновларни киритди

© Gennady MiskoСамолёт авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Куала-Лумпур ва Бангкокга 2 та қўшимча қатновлар амалга оширилишини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Миллий авиакомпания матбуот хизмати янги йил байрами муносабати билан Таиланд ва Малайзияга қўшимча парвозлар амалга оширилишини маълум қилди.

Жадвалга асосан Бангкокга 29 декабрь ва 2018 йил 5 январь кунлари қўшимча қатновлар амалга оширилади.

Шунингдек, Куала-Лумпурга 25 декабрь ва 2018 йил 4 январь куни қўшимча қатновлар амалга оширилади.

Қатновлар замонавий қулай Boeing-767 ҳаво кемаларида бажарилади.

Янгиликлар лентаси
0