Қирғизистон Ўзбекистонга қиш мавсумида электр энергияси етказиб беради

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишГРЭС
ГРЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Қирғизистон Ўзбекистонга 1 кВт.с. учун 2 цент қийматида электр энергияси етказиб бериши маълум бўлганди

ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Қирғизистон Ўзбекистонга декабрь-март ойларида электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузди. Бу ҳақда "Миллий энергетика холдинг компанияси" ОАЖ бошқаруви раиси Ойбек Калиев маълум қилди, деб хабар берди knews.kg.

Ремонт линии электропередач - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекэнерго" водийни электр энергияси билан таъминлайдиган лойиҳани якунлаш арафасида

Калиевнинг айтишича, Қирғизистон 550 млн кВт.с электр энергияси етказиб беришни мўлжалламоқда.

"1 кВт.с. электр энергиясининг экспорт нархи 2,4 центни ташкил этади", деган у.

Илгарироқ Қирғизистон Ўзбекистонга 1 кВт.с. учун 2 цент қийматида электр энергияси етказиб бериши маълум бўлганди. Шартнома ҳажми 1,25 млрд кВт.с учун 25 млн долларни ташкил этади.

Мазкур шартнома эса жорий йилда тузилган иккинчи шартномадир.

Янгиликлар лентаси
0