Манба: Ўзбекистон Россиядан 12 дона Ми-35 вертолёти олади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВертолеты Ми-35
Вертолеты Ми-35 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вертолётларни етказиб бериш 2018 йилдан бошланади

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари 12 дона жанговар Ми-35 вертолётлари етказиб бериш бўйича Рособоронэкспорт билан шартнома тузди, деб хабар берди вазият билан таниш манба РИА Новостига.

"Ми-35 вертолётлари билан боғлиқ масала ҳал бўлди. Барча шартлар келишиб олинди, 12та вертолёт учун шартнома имзоланди, етказиб бериш 2018 йилдан бошланади", — деди агентлик суҳбатдоши.

У етказиб беришнинг аниқ муддатини айтмади, лекин Россия томонидан шартномага ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи якунлари доирасида РФ бош вазири Дмитрий Медведев имзо чекканини билдирди.

Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия федерал хизмати мазкур хабарни изоҳламади.

Янгиликлар лентаси
0