Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ҳақида фатвоси эълон қилинди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПаломники в Мекке
Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу фатвода ҳажнинг фарз бўлиши учун кишида топилиши лозим бўлган шартлар, шунингдек, ҳаж сафарига отланишнинг тартиб-қоидалари, ахлоқ-одоблари баён этилган

ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан эълон қилинган ушбу фатвода ҳажнинг фарз бўлиши учун кишида топилиши лозим бўлган шартлар, шунингдек, ҳаж сафарига отланишнинг тартиб-қоидалари, ахлоқ-одоблари баён этилган.

Макка шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Ҳажга квоталар сони яна тўрт мингтага оширилди

"Ўтган йиллар давомида ҳаж сафарига бораётган фуқароларимизнинг ҳолатини кузатиш асносида шу нарсага ҳам гувоҳ бўлмоқдамизки, айрим кишилар ўзлари ҳажга боришга на моддий имконияти ва на рағбати бўлган ҳолда ёки соғлиги яхши эмаслиги ёхуд узоқ сафарга боришга лаёқатли эмаслигига қарамасдан уларнинг ўғил-қизлари гўёки ўз фарзандлик бурчларини бажариш ёки эл-юрт орасида сохта обрў топиш мақсадида ота-оналарини ҳаж сафарига жўнатаётганлари, охир-оқибат ҳаж амалларидаги машаққатлар улар учун оғир туюлиб, ибодатларни мукаммал адо этишга беэътибор бўлинаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Ҳолбуки, ҳаж ибодатининг мақбул бўлиши ҳаж қилаётган кишининг одоб-ахлоқининг гўзал бўлишига ҳам боғлиқ бўлиб, бировлар билан жанжаллашиш, бошқаларга малол келтирадиган хатти-ҳаракатлар қилиш ҳам ҳаж амалига путур етказади.

Ҳожилик мақомини қўлга киритишдан кўра унинг шаънини сақлашнинг масъулияти оғирроқдир. Чунки, ҳожи деган ном ортида Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварадек шаҳарлар ва у ердаги муқаддас қадамжоларга эҳтиром, умуман, Ислом динига ҳурмат ётади. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир ҳожи ўзининг гап-сўзи, хатти-ҳаракати, халқ орасидаги муомала-муносабати билан муқаддас Ислом динига нисбатан ҳурмат уйғотиши ёки унинг номига доғ тушириши ҳам мумкин эканини ҳеч қачон ёдидан чиқармаслиги лозим бўлади", дейилади унда.

Паломники из Узбекистана начнут вернуться домой с 8 сентября - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж сафаридан 8 сентябрдан бошлаб қайтишади

Қайд этилганларни эътиборга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж ҳақида қуйидаги фатвони эълон қилди.

Ҳажга бориш учун талабгорларда ҳажнинг фарз бўлиши учун ҳур, болиғ, оқил, соғлом бўлиш ҳамда аслий ҳожатларидан ва қайтиб келгунича оиласини таъминлашга қолдирадиган нафақадан ташқари ҳажга бориб келишига етадиган маблағга қодир бўлиш, шунингдек йўлнинг тинч ва очиқ бўлиши каби зарур шартларнинг мавжудлигига эътибор қаратилсин. Бунда жойлардаги имом-хатиблар маҳалла фаолларига бевосита кўмаклашсинлар.

Нафақат моддий имконият балки, юриш-туриш ва муомалада ўзгаларга ибрат ҳамда намуна кўрсатган, маънавий етук, Ислом динининг аввалги тўртта арконларини адо этиб келаётган фуқароларнинг номзодини ҳажга борувчилар рўйхатига киритишга эътибор қаратилсин.

Ҳаж ибодати умр давомида бир марта фарз эканидан келиб чиқиб, ўтган йиллар давомида ҳаж ибодатини адо этишга муяссар бўлган фуқароларнинг навбатини ҳажга бормаганларга бериш мақсадга мувофиқдир.

Умра ва Ҳаж зиёрати - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаж ва Умра зиёратлари қандай бажарилади

Ҳажга бориш учун талабгорлар сонининг кўплиги нуқтаи назаридан, рўйхатда турганлар ёш жиҳатдан ва маҳалла аҳли орасидаги ҳурмат-эътиборига кўра ўзаро бир-бирларига мурувват қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳажга бориш учун рўйхатга киритилган мусулмонлар ҳаж ибодати тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишларига эътибор қаратсинлар. Ушбу ишда имом-хатиблар мўмин-мусулмонларга амалий ёрдам кўрсатсинлар.

Ҳажга бориш учун талабгорлар маҳалладаги маънавий-маърифий ишларда фаоллик кўрсатиши, ёшлар тарбиясида, уларнинг турли жиноятларга қўл урмасликларида жонкуяр бўлиши тавсия қилинсин.

Янгиликлар лентаси
0