06:29 13 Декабр 2017
Эфир
Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово

Меҳнат мигрантларни Ўзбекистондан чиқиб кетишдан олдин огоҳлантиришга мажбурлашади

© Sputnik/ Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)
104013

Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳаси, чет элга ишлашга кетаётган мигрантларни қонунда белгиланган бир қатор ҳужжатларни топширишга мажбур қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Чет элга якка тартибда меҳнат фаолияти амалга ошириш учун чиқиб кетаётган фуқаролар давлат органларини огоҳлантириш мажбурияти қўйилиши мумкин.

Ушбу таклиф ва қонун лойиҳаси Меҳнат вазирлигидаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган ва янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ягона порталига жойлаштирилган.

Ҳужжатда айтилишига кўра, чет элга якка тартибда меҳнат фаолияти амалга ошириш учун чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари, белгиланган тартибдаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак бўлади.  Ҳужжатлар онлайн рўйхатдан ўтиш йўли билан ҳам тақдим этилиши мумкин бўлади.  

Ҳужжат Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган. Декабр ойининг охирида янги  қонун Вазирлар маҳкамасига йўналтирилади.

Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)

Асосий мавзулар