03:35 14 Декабр 2017
Эфир
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте

Ўзбекистонда Вебстер университети қачон фаолият бошлаши маълум бўлди

Facebook
Жамият
Ҳавола олиш
20101

Вебстер университети делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастурида Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим, Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликларида учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Тошкент шаҳрига Вебстер университети вице-президенти Питер Маҳер бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди. Делегация таркибидан Уокер номидаги бизнес ва технологиялар мактаби декани Симмон Куммингс ва Вебстер университети таълим мактаби декани Бренда Файф ўрин олган.

Ташриф мақсадига кўра делегация Ўзбекистон томони билан Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини очиш билан боғлиқ техник, ҳуқуқий ва молиявий жиҳатлар ҳамда 2018 йилнинг сентябр ойидан бошлаб таълим муассасаси фаолиятини бошлаш масалалари муҳокама қилади.

Вебстер университети делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастурида Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим, Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликларида учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Музокаралар давомида Ўзбекистонда Вебстер университети филиали фаолиятининг ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилинади ҳамда университет томонидан тузиладиган ўқув дастурлари келишиб олинади.

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШ делегацияси Ўзбекистондаги таълим муассасаларида ташкил этилган ўқув жараёни билан танишиш мақсадида бир қатор миллий университетларга (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети) ҳамда хорижий ОТМнинг филиалларига (Инҳа университети, Турин политехника университети, Сингапур менежмент институти, Вестминстер университети) ҳам ташриф буюради.

Режага кўра, Вебстер университетининг филиалида ўзбекистонлик талабалар "ахборот технологиялари", "ахборот хавфсизлиги", "ОАВ ривожланиши", "бизнес", "табиий фанлар" ва "педагогика" каби таълим йўналишларида бакалавр ва магистр даражасини олишлари мумкин бўлади. Ўқиш АҚШ университети профессорлари ва маҳаллий ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади.

Тошкент шаҳрида АҚШ университетининг биринчи филиали очилиши тўғрисидаги Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вебстер университети ўртасидаги битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябр ойида Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми якуни бўйича имзоланган.

Вебстер университети 1915 йилда Миссури штати Сент-Луис шаҳрида ташкил этилган. Университетнинг муваффақиятли фаолият юритаётган Швейцария, Австрия, Греция, Голландия, Хитой, Таиланд ва Гана каби давлатларда 7та халқаро филиаллари мавжуд. Шунингдек, 2017 йилда Американинг энг яхши университетлари рейтингида 24-ўринни эгаллаган.

Асосий мавзулар