Ўзбекистон ва Тожикистон Конституцион судлари ўзаро ҳамкорлик қилади

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат Конституцион судлари раҳбарлари икки мамлакат етакчиларининг оқилона сиёсати туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг изчил ривожланиб бораётганлигини мамнуният билан қайд этишди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон Конституцион судлари ҳамкорлик меморандуми имзолайди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масалаларида учрашув ўтказади

"Тожикистон ва Ўзбекистон Конституцион судлари раҳбарлари Маҳкам Маҳмудзода ва Бахтиёр Мирбобоев Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда томонларнинг ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолашларидан манфаатдор эканлигини билдиришди", — дейилади хабарда.

Икки давлат Конституцион судлари раҳбарлари икки мамлакат етакчиларининг оқилона сиёсати туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг изчил ривожланиб бораётганлигини мамнуният билан қайд этишди, дея хабар беради матбуот хизмати.

Тожикистон КС раиси Маҳкам Маҳмудзода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси Тошкентда бўлиб ўтган халқаро анжуманда иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0