15:00 17 Декабр 2017
Эфир
Встреча Шавката Мирзиёева и Ашрафа Гани

Ўзбекистон Афғонистонга мутахассислар тайёрлашда ёрдам беради

© Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)
182 0 0

Ўзбекистон ва Афғонистон кадрлар тайёрлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш борасида келишиб олишди.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Бугун Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари маданий-гуманитар соҳанинг турли йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Хусусан, Ўзбекистон Сурхондарё вилоятида афғон мутахассисларига ўзбек тилини ўргатиш, темир йўл  ва бошқа соҳаларда  мутахассислар тайёрлаш учун махсус таълим марказини ташкил этди. Ундан ташқари, Афғонистон учун керак бўлган мутахассисларни Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқитиб беришга тайёрлигини билдирди.

Ундан ташқари, тиббий ёрдам соҳасида Термиз шаҳридаги ихтисослашган шифохонада Афғонистон фуқароларига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.

Шу билан бир вақтда Ўзбекистон президенти Афғонистон билан муносабатлар келажакда янада ривожланишига умид билдирди.

“Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли муносабатларимиз бундан кейин янада ривожланади, ўзаро борди-келдилар кучаяди ва буларнинг барчаси икки халқ манфаатларига жавоб беради, деб ишонаман,” – деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Афғонистон ва Ўзбекистон орасида 16 та муҳим шартнома ва меморандумлар имзоланди. Имзоланган тижорат шартномалари умумий қиймати 500 млн долларни ташкил қилди.

Мавзу:
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)

Асосий мавзулар