06:22 13 Декабр 2017
Эфир
Штаб-квартира Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе (ОБСЕ)

Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ кенгашида иштирок этади

© Sputnik/ Тарас Лариохин
Жамият
Ҳавола олиш
91 0 0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари делегацияси Венада бўлиб ўтадиган Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти мажлисида иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлари делегацияси ЕХҲТнинг Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган кенгашида иштирок этад, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлари делегацияси 2017 йилнинг 7-8 декабр кунларида Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 24 мажлисида иштирок этади”, — дейилган ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва ЕХҲТ орасида изчил ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилган. Хусусан 17-19 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган ОАВ эркинлигига бағишланган анжуманда ЕХҲТ вакили Арлем Дезир нутқ сўзлаган эди. Ундан сўнг 10-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Самарқанд Халқаро анжуманида ҳам, бошқа нуфузли ташкилотлар қаторида ЕХҲТ вакиллари ҳам иштирок этган эди.

Асосий мавзулар