06:28 13 Декабр 2017
Эфир
Национальный Банк Узбекистана

Миллий банк пластик карталарига QIWI орқали Россиядан пул ўтказиш жорий қилинди

© Sputnik/ Алексей Никольский
Жамият
Ҳавола олиш
26230

Жўнатилган маблағ тўлиқ ҳолда, банк комиссияси олинмасдан, АҚШ долларида берилади

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Ўзмиллийбанк томонидан электрон ва тезкор пул ўтказмаларнинг янги тури QIWI пул ўтказмалари тизими жорий этилди. Бу ҳақда Миллий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия давлатининг исталган ҳудудида яшаётган ва ишлаётган ўзбекистонликлар  учун банкка бормасдан туриб, Ўзбекистонга 24 соат давомида тезкор пул ўтказмаларни амалга оширишнинг янги имконияти яратилди.

Бунда Россиянинг QIWI Банки томонидан барча жойларга ўрнатилган тўлов терминаллари ва инфокиоскаларига сўм пластик картаси устида ёзилган 16 хонали рақам киритилиб, Россия рубли қўйилган ҳолда уни автомат равишда шу куннинг курси бўйича АҚШ долларига конвертация орқали Ўзмиллийбанк сўм пластик картасига келиб тушади.

Ўз навбатида, ушбу келиб тушган маблағни Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлим ва филиалларидан нақд кўринишда АҚШ долларида олиш мумкин.

Пластик картага келиб тушган пул маблағлари тўғрисидаги маълумот онлайн тарзда смс-хабарномаси кўринишида мобил телефонга жўнатилади ҳамда жўнатилган маблағ тўлиқ ҳолда, банк комиссияси олинмасдан, АҚШ долларида берилади.

QIWI тезкор пул ўтказмалари тизими дам олиш кунларисиз 24 соат фаолият кўрсатади.

Асосий мавзулар