06:21 13 Декабр 2017
Эфир
Президент Исламской Республики Афганистан Мохаммад Ашраф Гани 6 декабря прибыл в Бухару

Ашраф Ғани Бухорога келди

© Официальный веб-сайт Президента Республики Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
314 0 0

Кеча Тошкентда Афғонистон президенти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухорога келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири А.Арипов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев кутиб олди.

Афғонистон президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади ва улар олдида маъруза қилади.

Куннинг иккинчи ярмида президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Асосий мавзулар