Янги йилдан UzCard DUET карталари бўйича хизмат кўрсатишни тўхтатади

© uzcard.uzПластиковые карты Uzcard
Пластиковые карты Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 3-чорагида мамлакат бўйлаб 1,4 млн. пластик карта ишлаб чиқарилган

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. UzCard 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатади. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази хабар қилмоқда.

Пластиковые карты Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Россиядан UZCARD карталарига пул ўтказмаларини жўнатиш хизмати жорий қилинди

Марказнинг билдиришича, "UzCard" банклараро тўлов тизими жорий йилнинг 3-чорагида DUET ("оффлайн") карталар орқали амалга оширилган банклараро транзакцияларнинг умумий сони 14,2 минг транзакциядан иборат бўлиб, 16,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу вақт оралиғида банклараро транзакцияларнинг умумий сони 1,9 млн. бўлиб, миқдори эса 1,06 трлн. сўмни ни ташкил қилган.

"Қайд этилган кўрсаткичлардан келиб чиқиб, UzCard 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатишга қарор қилди", дейилади марказ хабарида.

Марказнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 3-чорагида мамлакат бўйлаб 1,4 млн. пластик карта ишлаб чиқарилган. Бу 2-чорак кўрсаткичидан 54,2 % кўп демакдир.

Янгиликлар лентаси
0