06:23 13 Декабр 2017
Эфир
Президент Татарстана Рустам Минниханов

Минниханов: Ўзбекистонда бўлмаганларга у ерга албатта боришни маслаҳат бераман

© Sputnik/ Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
60320

Татаристон раҳбари Sputnik мухбирига Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари ҳақида сўзлаб берди

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. "Ўзбекистонда қардош ўзбек халқи ва 300 мингга яқин татарлар истиқомат қилади. Ташрифимиз жудаям сермазмун бўлди. Мамлакатнинг янги раҳбарияти биз билан ижобий мулоқотда бўлди, йирик компанияларимизнинг Ўзбекистон бозорида иштироки имкониятларини ўрганмоқдамиз. Шу билан бирга ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз бизнинг тажрибамизни ўрганиш истагида", — деди Минниханов.

Унинг айтишича, тез кунларда Татаристон Республикаси ва Тошкент вилояти ўртасида келишув имзоланади.

"Ўзбекистоннинг маданий-тарихий салоҳияти улкан. Ўзбекистонда бўлмаганларга у ерга албатта боришни маслаҳат бераман. Самарқанд, Бухоро, Тошкент улкан тарихий меросга эга шаҳарлар", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 23-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида Рустам Минниханов Самарқандда бўлди ва Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. сўнгра Тошкентда татар диаспораси вакиллари ва Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев билан учрашди.

Бундан ташқари, Минниханов бизнес-форумда иштирок этди, бош вазир Абдулла Арипов ва президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Асосий мавзулар