06:24 13 Декабр 2017
Эфир
Города мира. Ташкент

Тошкент шаҳар ҳудудини янада кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда

© Sputnik/ Алексей Бабушкин
Жамият
Ҳавола олиш
154930

Тошкент шаҳар ҳудуди қайси йўналишда ва Тошкент вилоятининг қайси туманлари ҳисобига кенгайтирилиши юзасидан якуний қарор ҳукумат ёки президент алоҳида қарори билан тасдиқланади

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Тошкент вилоятининг бир қатор туманлари ҳисобига Тошкент шаҳар ҳудудини кенгайтириш тўғрисида ҳужжат ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири ҳукуматдаги манбасига таянган ҳолда хабар қилди.

Пойтахт ҳудудини кенгайтириш зарурати асосан бир қатор йирик қурилиш лойиҳаларига боғлиқ. Шаҳарнинг марказий қисми яқин йилларда деярли тўлиқ қайта қурилади. Бундан ташқари, турар жойлар ва маъмурий биноларнинг бир қисми бузилади. Янги ҳудудларни пойтахтга қўшиб олиш ушбу масалаларни ҳал қилиш имкони беради.

"Геокадастр давлат қўмитаси ва бошқа бир қатор давлат соҳавий тузилмалари Тошкент шаҳар ҳудудига яқин бўлган ҳудудларни батафсил ўрганиб чиқишди. Шаҳарни бир неча йўналишларда кенгайтириш таклиф этилди. Улар Қибрай, Янгийўл, Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ, Зангиота ва Ўртачирчиқ туманлари йўналишларидир", — дея таъкидлади ҳукуматдаги манба.

Тошкент шаҳар ҳудуди қайси йўналишда ва Тошкент вилоятининг қайси туманлари ҳисобига кенгайтирилиши юзасидан якуний қарор ҳукумат ёки президент алоҳида қарори билан тасдиқланади. Бироқ, суҳбатдош қарор қабул қилинадиган вақти ҳали аниқ эмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистон пойтахти 11 та тумандан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 320 квадрат километрни ташкил этади. Сўнгги йилларда тобора ортиб бораётган талабга асосан Тошкентда кенг кўламли уй-жой қурилиши бошланди. Қурувчиларга янги қурилиш учун жой етишмай қолмоқда.

Бундай талаб, биринчи навбатда, бирламчи бозорда квартира сотиб олаётган ўзбекистонликлар автоматик тарзда Тошкент пропискасини олишлари билан боғлиқ.

Асосий мавзулар