06:24 13 Декабр 2017
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Президент 2018 йилга ном бериш ҳақида Олий Мажлисга Мурожаатномасида маълум қилади

© Пресс-служба президента РУз
Жамият
Ҳавола олиш
173120

Бугун Ўзбекистон Форумлар саройида Конституция қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Бугун Ўзбекистон Форумлар саройида президент Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Хабарда айтилишича, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинган 2017 йилда "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ" деган ғоя асосида катта ишлар амалга оширилди. Бу ишлар Конституция асосий тамойилларини рўёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлди.

"Албатта, бу ҳақда узоқ ва батафсил гапириш мумкин. Лекин бугунги тантанали маросим янгича мазмун ва йўналишда ўтаётганини ҳисобга олиб, мен фақат энг муҳим ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман", — деди давлат раҳбари.

Хабар берилишича, жорий йил якунлари ва янги йилга ном бериш тўғрисида эса Ўзбекистон президентининг яқин кунларда Олий Мажлис палаталарига тақдим этиладиган Мурожаатномасида атрофлича фикр юритилади.

Асосий мавзулар