06:26 13 Декабр 2017
Эфир
Визит Шавката Мирзиёева в Бекабад

Халқ қабулхоналари негизида Тезкор давлат хизматлари агентликлари ташкил этилади

Пресс-служба президента РУз
Жамият
Ҳавола олиш
34030

Давлат раҳбари Халқ қабулхонасига бир йилда бир ярим миллион мурожаат тушганини, уларнинг 1 миллиондан ортиғи ижобий ҳал этилганини қайд этди

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Халқ қабулхоналари негизида Тезкор давлат хизматлари агентликлари фаолият кўрсатади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида билдирди.

Давлат раҳбари Халқ қабулхонасига бир йилда бир ярим миллион мурожаат тушганини, уларнинг 1 миллиондан ортиғи ижобий ҳал этилганини қайд этди.

"Фуқароларимизнинг оғирини енгил қилиш, кундалик муаммоларини ўз вақтида ва самарали ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхоналари негизида, Президент ҳузурида алоҳида тузилма ташкил этмоқчимиз", – деди Мирзиёев.

Бу тузилмага Тезкор давлат хизматлари агентлиги деб ном берсак, айни муддао бўларди. Чунки, у тезкор равишда, марказлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатадиган идора бўлади, деб таъкидлади президент.

Асосий мавзулар