14:48 17 Декабр 2017
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев: 2018 йил номи барчага ёқадиган бўлади

© Sputnik/ Валерий Мельников
Жамият
Ҳавола олиш
220353010

Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йил номи ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2018 йил номи хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йилдан буён Конституция куни арафасида кириб келадиган янги йилни номлаш анъанага айланганди. Бироқ, бу йилги Конституция куни тантанасида 2018 йилга ном берилмади.

Тадбир аввалида президент янги йил номланиши билан боғлиқ масалага тўхталиб ўтди.

Мирзиёев йиғилганларга мурожаат қилар экан, "барчангизни албатта, келгуси йилга қандай ном берилар экан, деган савол қизиқтиряпти. Бу ҳамма учун қизиқ. Албатта, келгуси йилга ном берилади ва бу ном барчага ёқадиган ном бўлади", — деди.

Ўзбекистон президентининг бу таъкиди тадбирга ўзига хос интрига бағишлади, десак муболаға бўлмайди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда янги йилнинг номланиши борасида қизғин баҳс кетмоқда.

Айрим гуруҳларда, ҳатто, бу борада гўёки ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлари эълон қилинишга улгурди.

Хусусан, Telegram ижтимоий тармоғида "2018 йил — Ёшларни раҳбарликка тайинлаш ва уларни қўллаб қувватлаш йили" бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Конституциянинг 25 йиллигига бағишланган тадбирда Ўзбекистон президенти 2018 йил бериш борасида яқин кунларда Олий Мажлис палаталарига тақдим этиладиган Мурожаатномасида маълум қилишини айтиб ўтган эди.

Асосий мавзулар