Самарқандда замонавий поликлиника ишга тушди

Oбуна бўлиш
Конституция куни арафасида, самарқандликлар ажойиб совға олишди: икки йил давом этган капитал таъмирдан сўнг 2 сонли оилавий поликлиника ишга тушиди.

ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. Оилавий поликлиниканинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Туробжон Жўраев, поликлиника бош врачи матлуба Турдиева ва бошқалар иштирок этишди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.

Икки йил давом этган ва 5,5 млрд маблағ сарфланган таъмирлаш давомида поликлиниканинг 36 йил олдин қурилган 4 қаватли биноси тўлиқ таъмирланди, поликлиника энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Масалан, қонни 34 кўрсатгичи бўйича тезкор анализ қилиш ускунаси шулар жумласидан. Поликлиникада 38 нафар шифокор во 90та ҳамшира ишлайди.

Оилавий поликлиника шаҳар аҳолисининг олтидан бир қисмига — 80 минг кишига хизмат кўрсатади. Бир смена давомида — 480  беъморни қабул қилиши мумкин.

Поликлиникада шифокор электрон навбатга ёзилаётган аёлга ёрдам бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда электрон поликлиника ишга тушди

Поликлиника очилиш маросимида сўзга чиққан Матлуба Турдиева поликлиникада электрон поликлиника хизмати йўлга қўйилганлиги ва унинг ёрдамида беъморлар тиббий картасини тезлик билан топиш ёки онлайн тартибда шифокорга навбатга ёзилиш мумкинлиги ҳам хабар қилди. Энди олдингидек бир неча соатлаб навбатга туриш эҳтиёжи қолмагани ҳам айтиб ўтилди.

Боласини уйда ёлғиш ташлаб кела олмаган оналар учун ҳам бу ерда “Соғлом бола” кабинети очилган. Бу ерад вақтинча қараб туриш учун қолдирилган болалар узулуксиз равишда ҳамширалар назорати остида бўлади.

Ундан ташқари поликлиникада “Ёш она” кабинети ҳам очилган. У ерда бўлажак оналар керак маслаҳатларни олиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0