"Русгидро" Ўзбекистондаги ГЭСларни модернизация қилишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишГЭС
ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия компаниясининг Ўзбекистонда иккита ГЭС қурилиши ва олтитасини модернизация қилишда иштирок этиши имконияти кўриб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. "Русгидро" ОАЖ Ўзбекистондаги гидроэлектростанцияларни модернизация қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ вакилига таяниб РИА Новости хабар берди.

Бурейская и Нижне-Бурейская ГЭС в Амурской области - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энг йирик ГЭСлардан бирини лойиҳалаштириш бошланди

"Русгидро" ва "Ўзбекгидроэнерго" ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолади. Унда Россия компаниясининг республика гидроэнергетика тизимини ривожлантириш дастурида иштирок этиш имкониятларини ўрганиб чиқиши кўзда тутилган", — деди агентлик суҳбатдоши.

"Ленгидропроект" АЖ ("Русгидро" таркибига киради) вакили меморандум доирасида Россия компаниясининг Ўзбекистонда иккита ГЭС қурилиши ва олтитасини модернизация қилишда иштирок этиши имконияти кўриб чиқилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, "Ленгидропроект" "Гидролойиҳа" АЖ ("Ўзбекгидроэнерго" таркибига киради) билан Тошкент вилоятида қуввати 800 МВтли Пском ГЭСи қурилишининг дастлабки техник иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолаган.

Июнь ойида мамлакат ҳукумати Ўзбекистонда 2017-2025 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш дастурини тасдиқлаганди. Унга кўра, 18та ГЭС қурилади ва 14таси модернизация қилинади. Дастур амалга оширилиши натижасида ГЭСлар қуввати 1,7 мартага – 3 минг МВтдан кўпроққа ошади.

Янгиликлар лентаси
0