Самарқандда янги йил байрами ўзгача ўтказилади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишНовогодняя ель
Новогодняя ель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳардаги йўловчи ташиш транспортлари, ҳайдовчиларидан 200 нафари янги йил байрами қаҳрамонлари қиёфасида кийинтирилади, транспорт воситалари эса байрам руҳига мос суратлар билан безатилади

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Самарқандда янги йил байрамини юқори савияда ўтказиш бўйича вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради "Зарафшон" газетаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Хабар қилинишича, Самарқанд шаҳар кўчаларини байрамга мос равишда безаш, кўчаларни ободонлаштириш ишлари бошланди. Ҳар бир корхона-ташкилот ва муассасаларда, бино ва иншоотларда шиор ҳамда табриклар ёзиш, тунги иллюминацияларни ўрнатиш, бинолар фасадлари ва ойналарига байрам руҳини акс эттирувчи турли шакллар чизиш, ҳар бир корхонанинг фасади ва кириш қисмида арча ўрнатиш, чорраҳалардаги арчаларни безатиш ва бошқа ишларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Новый год - Sputnik Ўзбекистон
Янги йилда 5 кун дам олиш куни бўлиши мумкин

Шунингдек, байрам арафасида кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда "Энг чиройли безатилган арча", "Энг чиройли бино" ва "Энг намунали кўча" номинациялари бўйича танлов эълон қилинади, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Шаҳардаги йўловчи ташиш транспортлари, ҳайдовчиларидан 200 нафари янги йил байрами қаҳрамонлари қиёфасида кийинтирилади, транспорт воситалари эса байрам руҳига мос суратлар билан безатилади.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида ҳам худди шундай тадбирлар амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади

Бу йил байрам тадбирлари Самарқанд шаҳрининг 6 та жойида: вилоят мусиқали драма театри ва темирйўл вокзали олдидаги майдонларда, Сартепо маскани (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицей олдидаги майдон)да, Кимёгарлар шаҳарчаси ("Дилшод" ресторани олдидаги майдон)да, Сўлим шаҳарчаси (2-сон замонавий маданият ва дам олиш маркази биноси олдидаги майдон)да ҳамда Фарҳод шаҳарчаси ("Зарафшон" истироҳат боғи)да ташкил этилади.

Бу майдонларда арча конструкцияси ўрнатилиб, ўйинчоқлар ҳамда тунги иллюминацион чироқлари билан безатилади. Арча атрофида театрлашган томошаларнинг сценарийси ишлаб чиқилади, санъаткорларнинг чиқишлари ташкил қилинади. Шунингдек, майдон атрофидаги бино ва иншоотлар ҳам байрам руҳига мос равишда безатилади.

Барча ҳудуддаги арчалар атрофидаги саҳналарда 2017 йилнинг 20 декабридан 2018 йилнинг 10 январигача концерт дастурлари ташкил қилинади.

Янгиликлар лентаси
0