Тожикистон ҳам Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни мўлжалламоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач (ЛЭП)
Линии электропередач (ЛЭП) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонда 2017 йилда 18 миллиард киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, бу мамлакатни электр билан чекловларсиз таъминлаш имконини берди

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Тожикистон 2018 йил ёзидан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлаши мумкин, деди мамлакат энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода.

ГРЭС - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистонга қиш мавсумида электр энергияси етказиб беради

У Тожикистоннинг 2009 йил ноябрда Марказий Осиё Умумий электр энергия тизими (УЭТ)дан чиққанидан сўнг Тожикистон ва Ўзбекистон энергия тизимларида сезиларли ўзгаришлар юз берганини эслатди, деб ёзади  Sputnik Тожикистон.

Аммо бугунга келиб республикалар УЭТни тиклашни режалаштирган. Бунинг учун, вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон мамлакат жанубини Тожикистон билан боғлайдиган 60 километрли электр узатиш линияларини тиклаши лозим.

Усмонзоданинг маълум қилишича, Тожикистонда 2017 йилда 18 миллиард киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, бу мамлакатни электр билан чекловларсиз таъминлаш имконини берди.

Янгиликлар лентаси
0