14:52 22 Январ 2018
Эфир
Пост

Шавкат Мирзиёев: вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постлари тугатилади

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)
2437170

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида таъкидланган

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш лозимлигини айтиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

"Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади", — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.

Шу муносабат билан вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлиги таъкидланди.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)

Асосий мавзулар