14:51 22 Январ 2018
Эфир
Посольство Узбекистана в России

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлардаги элчиларга алоҳида топшириқ берди

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)
102570

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев элчихона ходимларининг асосий вазифалари Ўзбекистонга хорижий инвестиция ва сайёҳларни жалб қилиш ишларини янада жадаллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан ўтказилган йиғилишда хорижий давлатлардаги элчилар томонидан келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалари хусусида тўхталиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Йиғилиш давомида Ўзбекистоннинг Хитой, Жанубий Корея, Туркия элчилари ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот беришди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев элчихона ходимларининг асосий вазифалари Ўзбекистонга хорижий инвестиция ва сайёҳларни жалб қилиш ишларини янада жадаллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда президент хорижий давлатлардаги элчиларига алоҳида топшириқ берди.

"10-15 январгача Ўзбекистонга келасизлар. Бир йил давомида қиланадиган иш тизими маъқул бўлса ишлайсизлар, бўлмаса кетасизлар", — деб таъкидлаб ўтди Шавкат Мирзиёев.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)

Асосий мавзулар