14:53 22 Январ 2018
Эфир
Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан

Президент депутатлар маъқуллаган давлат бюджетини имзоламаслигини айтди

© senat.uz
Жамият
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)
1619130

Шавкат Мирзиёев молия вазирини қаттиқ огоҳлантирди

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида 2018 йилги давлат бюджети ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.

"Ҳисоботларда гўёки ижобий ўзгаришлар юз бераётгандек туюлади, лекин улар фақат рақамлар, бизга рақамлар эмас, одамларнинг аҳволи, турмуш даражаси яхшиланиши керак. Маҳаллий кенгаш, туман, шаҳар ва республика шу билан шуғулланиши керак.

Кеча бюджет муҳокама қилинганини кўрдим. Депутатлар маъқуллаган бюджетни мен имзоламайман. Аввал муаммолар ҳал қилинсин. Молия вазирлигидаги ноинсофларга қулай бўлган бюджетни эмас, халқимизга осон бўлган бюджетни имзолайман.

Қўчқоров ўзгариш қилмаса бир ойда ишдан ҳайдайман. Эртанги кунни ўйлайдиган Молия керак менга", деди президент.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)

Асосий мавзулар