Қуронбоев Энрике Иглесиаснинг концертига чипта олган ёшлар рўйхатини эълон қилди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишПевец Энрике Иглесиас выступает на концерте
Певец Энрике Иглесиас выступает на концерте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 28 декабрь куни Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройида Энрике Иглесиаснинг концерти бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. 26 декабрь куни Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев Facebookдаги шахсий саҳифасига таклифномаларни қўлга киритган ташкилот аъзоларининг суратини жойлаштириб, таклиномалар Ёшлар иттифоқидан тарқатилаётганини маълум қилди.

Энрике Иглесиас - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда илк бор машҳур хонанда Энрике Иглесиас концерти бўлиб ўтади

"Хабарингиз бор, 28 декабрь куни юртимизга жаҳонга машҳур эстрада хонандаси Энрике Иглесиас ташриф бюриб, ўзининг концерт дастурини намойиш этади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ушбу концерт учун ўзига ажратилган бепул таклифномаларни иқтидорли ва энг фаол ёшларга тарқатмоқда. Ўйлаймизки, ушбу маданий тадбир ёшларимизга байрамона кайфият бахш этади", — деб ёзган Қуронбоев.

Қаҳрамон Қуронбоев ўз хабари остида омадли чипталар насиб қилган ёшларнинг рўйхатини ҳам ёзган: Бегзод Зоиджонов, Жахонгир Бозоров, Александр Фелицин (Яхшилик қил лойиҳаси аъзолари), Хумоюн Хошимий, Дмитрий Рахимов, Даврон Уйғунов (ҚВЗ рус Олий Лигаси совриндори), Жасур Ғайратов (Турин политехника университети бошланғич ташкилоти етакчиси, ёш дастурчи), Ахмаджон Шамсуддинов (Инха университети бошланғич ташкилоти етакчиси, ёш дастурчи), Нодирбек Тўрабеков (И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филлиали бошланғич ташкилот етакчиси- ҚВЗ русс Олий Лигаси совриндори), Шерзод Олимов (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи М.Улуғбек тумани Кенгаши раиси, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиби).

Янгиликлар лентаси
0