15:11 22 Январ 2018
Эфир
Отработанное ядерное топливо

Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилади

© Sputnik/ Александр Кондратюк
Жамият
Ҳавола олиш
259 0 0

Битим Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ўзаро алоқалар учун ҳуқуқий асос яратади

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳадаги ҳамкорлик бўйича битим имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон томонидан бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов, Россия томонидан "Росатом" бош директори Алексей Лихачев имзолади.

Битим Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ўзаро алоқалар учун ҳуқуқий асос яратади.

Ўзбекистон атом энергетикаси учун миллий инфратузилмани яратиш ва такомиллаштириш ҳамда кадрларни тайёрлаш, мамлакатда АЭС ва тадқиқот реакторларини қуриш, шунингдек уларни бутун даврийлиги давомида қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон минерал-хомашё базасини ўрганиш билан уран конларини қидириш ва ўзлаштириш, уран моддасини сақлаш бўйича махсус жойларни асл ҳолатига қайтариш кабилар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ҳисобланади.

Битим аниқ лойиҳалар ва илмий тадқиқотларни бажариш учун қўшма ишчи гуруҳларни ташкил этиш ҳамда экспертлар билан алмашиш, семинарларни ташкиллаштиришни ҳам кўзда тутади.

Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг 2017 йил 2 ноябрда Ўзбекистонга ташрифи доирасида "Росатом" давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш борасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги меморандум имзоланганди.

Асосий мавзулар