Тошкент вилоятига ҳоким тайинланди

© ГазпромИбрагимов Гуломжон Иномович
Ибрагимов Гуломжон Иномович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев бир неча ойдан бери “вазифасини бажарувчи” лавозимида ишлаб келаётган Ғуломжон Ибрагимовни ҳоким этиб тайинлади.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига собиқ бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимовни тайинлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ибрагимов ўтган йилнинг октябрь ойидан бери вилоятда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди. Бундан олдинги фаолиятида эса Геология, ёнилғи-энергетика, кимё, нефт-кимё ва металлургия соҳалари мажмуаларини бошқариб келган эди.

Тошкент вилояти ҳокимияти - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти раҳбарлари охирги вақтларда тез-тез ўзгариб турмоқда. Ўтган бир ярим йил давомида вилоятда учта ҳоким ўзгарди. 2016 йилнинг августида Содиқ Абдллаев ўз лавозимини тарк этган эди.

Ундан кейин келган ҳоким Исломжон  Эгашхўжаев фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдаги муаммолар туфайли 2016 йил декабрида ўз вазифарини тарк этди.

Навбатдаги ҳоким этим Шукурулло Бобоев тайинланган эди, лекин 2017 йилнинг октябрь ойида Бобоев ҳам, пахта териш кўрсатгичларини оширганлиги туфайли, ўз вазифасини тарк этишга мажбур бўлди.

Янгиликлар лентаси
0