Ўзбекистонда Корея модели асосида боғчалар қурилади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишДети играют на площадке детского сада
Дети играют на площадке детского сада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корея Республикаси вакиллари мактабгача таълим соҳасида Ўзбекистон билан узвий ҳамкорлик қилишларини билдиришди

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Жанубий Корея тадбиркорлари мактабгача тарбия соҳасида Ўзбекистон билан узвий ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

В детском саду колхоза Социализм - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон боғчаларида янгича тизим асосида таълим берилади

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон мактабгача таълим вазири А. Шин Корея Республикаси элчихонаси вакиллари ҳамда кореялик тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда Корея Республикаси вакиллари мактабгача таълим соҳасида Ўзбекистон билан узвий ҳамкорлик қилишларини билдиришди. Хусусан, Ўзбекистонда болалар боғчалари қуришга кореялик инвесторлар жалб этилиши маълум қилинди.

"Ҳамкорлар мамлакатимизда Корея модели бўйича намунавий болалар боғчалари қуриш истагини билдиришди, шунингдек, Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасалари учун мебель ва инвентарлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди", дейилади хабарда.

Бугунги кунда республикада 4916 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатади. Яқин беш йил ичида янгиланган лойиҳалар бўйича яна 50та болалар боғчаси қуриш мўлжалланган. Шунингдек, бу давр мобайнида 1167 та болалар боғчаси реконструкция қилинади, 983 та боғча эса жорий таъмирланади.

Янгиликлар лентаси
0